14 сентябрдан онлайн дарсларга старт берилади – ХТВ

Жамият

image

Жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида 2020/2021 ўқув йили бошланади. Бунда онлайн мактаб орқали барча синфларнинг дарслари бериб борилиши йўлга қўйилса, анъанавий шаклдаги мактаблар босқичма-босқич вазиятга қараб фаолиятини тиклайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда. 

Мактабларнинг анъанавий шаклда очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда уларнинг ҳақиқий тайёргарлиги, ҳудуддаги ёҳуд мактабдаги санитария-эпидемиологик вазият, ўқитувчилар орасида коронавирус касаллигининг қайд этилиши ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинади. 

“Республикамиздаги барча мактаблар юқорида санаб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб босқичма-босқич очилиши кўзда тутилган.  Анъанавий шаклда фаолиятини бошлаган мактаблар тўғрисидаги маълумот, доимий равишда ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтлар орқали вилоят ва туман халқ таълими бўлимлари томонидан эълон қилиб борилади”, дейлади ХТВ хабарида. 

Қайд этилишича, анъанавий шаклда фаолиятини тиклаган мактабларнинг ўқувчилари мактабга бориши ёки уйда қолиб таълим олиши фақатгина ота-оналар томонидан белгиланиши зарур. Мактаб маъмурияти томонидан ўқувчиларни анъанавий шаклга жалб қилиш ва ота-онага босим ўтказиш тақиқланган. 

Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормаган ота-оналардан болаларнинг масофавий таълим олишини назорат қилишларини сўрамоқда. 

Телевизион дарслар жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб  Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб Оnline-maktab туркумида намойиш этиб борилади.

Оnline-maktab дарслари “UzDigital TV” тармоғида қуйидаги телеканалар орқали эфирга узатилади:

1-4 синф ўқувчилари учун — National Geographic
5-8 синф ўқувчилари учун — Eurosport
9-11 синф ўқувчилари учун — Охота и рыбалка.

Кабель телевидениеси ва IP ТВ тармоқларида: 

1-4 синф ўқувчилари учун — National Geographic
5-8 синф ўқувчилари учун — “ТВЦ”
9-11 синф ўқувчилари учун — “Fashion TV”.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг