Ўзбекистонда 1 йил ичида қанча оила ажрашди?
Жамият
−
07 Февраль
60342024 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 32 217 та никоҳ бекор қилинган. Бу ҳақда Олий суд томонидан эълон қилинган статистикада келтирилган.
Қайд этилишича, никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 32 минг 217 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 23 минг 569 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 5 832 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 225 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.
Умуман ўтган йил давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 5,6 трлн cўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 964 минг 195 та суд буйруғи чиқарилди.
Шунингдек, 533 019 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларнинг 405 252 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 63 минг 940 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 57 минг 349 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 6 478 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.
Кўриб тамомланган фуқаролик ишларидан 177 минг 711 таси битимлар, 63 минг 843 таси никоҳдан ажратиш, 21 минг 043 таси уй-жой муносабатлари, 20 минг 540 таси алоҳида тоифадаги ишлар, 8 029 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш ҳамда 3 405 таси оталикни белгилаш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.
3 217 та ишга тиклашга доир кўриб тамомланган ишларнинг 1 456 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 1 219 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 459 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 83 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.
Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 12 минг 116 та иш кўриб чиқилган. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 2 283 та қарор бекор қилиниб, 797 та суд қарори ўзгартирилган. Кассация тартибида 5 411 та иш кўриб чиқилган. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 974 та қарор бекор қилиниб, 416 та суд қарори ўзгартирилган. Тафтиш тартибида 4 525 та иш кўриб чиқилган. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 422 та қарор бекор қилиниб, 109 та суд қарори ўзгартирилган.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 227 та иш кўриб чиқилган. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 88 та қарор бекор қилиниб, 26 та суд қарори ўзгартирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий суд иқтисодий судлар статистикасини очиқлаганди. Унга кўра, Ўзбекистонда 2024 йилда иқтисодий судлар томонидан 390 та қарор бекор қилиниб, 253 таси ўзгартирилган. Биринчи инстанцияда 436 102 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилган ва шундан даъвогарлар фойдасига 27,5 триллион сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель