Ўзбекистонда никоҳлар сони сўнгги йилларда кескин камайди

Local

−

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 1991 йилда мамлакатда 270,3 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 311,4 мингтага етган. Энг кам кўрсаткич эса 2000 йилда кузатилиб, 168,9 мингта никоҳ қайд этилган.

Сўнгги йилларда ҳам никоҳлар сони изчил камайган. 2021 йилда 305,2 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2025 йилга келиб бу рақам 267,1 мингтани ташкил қилган. Яъни, тўрт йил ичида никоҳлар сони 38,1 мингтага камайган.

Жорий йилнинг январь–июнь ойларида эса Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.

Ўзбекистонда тузилган никоҳлар сони йиллар кесимида:

  • 1991 йил – 270,3 мингта;
  • 1995 йил – 170,8 мингта;
  • 2000 йил – 168,9 мингта;
  • 2005 йил – 184,0 мингта;
  • 2010 йил – 292,3 мингта;
  • 2015 йил – 287,6 мингта;
  • 2018 йил – 311,4 мингта;
  • 2020 йил – 296,8 мингта;
  • 2021 йил – 305,2 мингта;
  • 2022 йил – 296,7 мингта;
  • 2023 йил – 283,8 мингта;
  • 2024 йил – 271,8 мингта;
  • 2025 йил – 267,1 мингта.

Маълумот учун, жорий йилнинг январь–июнь ойларида ажримлар сони 24 815 тани ташкил қилган. Ҳар минг аҳолига нисбатан ажримлар коэффициенти 1,3 промиллега тенг бўлган. Яъни, мамлакат аҳолиси ҳисобида ҳар 1000 нафар кишига ўртача 1,3 та никоҳдан ажралиш ҳолати тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 39 млн 535 минг 225 кишини ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends