Ўзбекистон яна икки давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Жамият

image

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича Покистон ва Таиланд билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Покистоннинг ЖСТдаги доимий вакили Али Сарфраз Ҳусайн ва Таиланднинг ЖСТдаги вакили Пимчанок Питфилд LinkedIn`даги саҳифасида маълум қилди.

“Ушбу протокол бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисида қардош мамлакатни Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликка янада яқинлаштиради”, деб ёзди Али Сарфраз Ҳусайн.

Таиланд вакили ҳам Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолаганини маълум қилди.

“Биз Ўзбекистоннинг кўп томонлама савдо тизимига тезроқ қўшилишини интиқлик билан кутяпмиз ва ишонамизки, ЖСТ оиласига аъзолик Ўзбекистонга кўпроқ савдо ва инвестициялар олиб келади. Икки томонлама даражада бу мавжуд савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва келажакда халқлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишимизнинг тасдиғидир”, деди Пимчанок Питфилд.

Маълумот учун, сўнгги икки ойда Ўзбекистон Сальвадор, АҚШХитой ва Филиппин билан шу бўйича музокараларни якунлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Покистон ЖСТ Таиланд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг