Ўзбекистон Хитой билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Жамият

image

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича Хитой билан икки томонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов LinkedIn ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

“Пекин шаҳрига жуда қисқа, бироқ самарали ташриф бўлди. Хитой Халқ Республикаси билан икки томонлама музокаралар ниҳоясига етди”, деб ёзди Азизбек Ўрунов.

У Пекинда ХХР Тижорат вазирлиги, вазир ўринбосари Ли Фей, департамент директори Ли Дефенг билан мулоқот қилган.

“Йил якунида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги бўйича жуда мазмунли бўлмоқда – иккита энг йирик глобал савдо эгалари – Америка ва Хитой билан музокаралар якунланди”, дейди Президентнинг махсус вакили.

Маълумот учун, Ўзбекистон 22 та мамлакат билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириш бўйича музокараларни тугатди.

Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида Ўзбекистон АҚШ билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаганди. Ҳозирда томонлар бозорга кириш тўғрисидаги баённомани имзолашга тайёргарлик кўрмоқда. Бу орқали АҚШ Ўзбекистон билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаган 21-давлат бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой ЖСТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг