Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи ерости тоннели топилди

Олам

image

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Сув тумани Тельман қишлоғида мамлакатни Ўзбекистон билан боғловчи ерости тоннели топилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, хабар берди.

Тоннелнинг чуқурлиги 15 метр, тоннелга кириш қисми 1,8 метр, эни 1,5 метр, кириш жойидан чегара чизиғигача 40 метр, киришдан чиқиш қисмигача 270 метрни ташкил этади.

Юқоридаги тоннель аниқланган “М.А.М.” участкаси эгаси ҳозирда Жалол-Обод вилояти Қизил-Жар руҳий касалликлар шифохонасида ётганлиги сабабли, унинг ақли расолиги бўйича иккинчи экспертиза ўтказиш режалаштирилган.

Айни пайтда қурол-яроғ ва жиноят ашёлари олиб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

5424

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг