Ўзбекистон ва БАА Абу-Дабига киритилмаган ўзбекистонликлар масаласини муҳокама қилди
Жамият
−
02 Декабрь
3877Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилиб, ўзбекистонликларнинг БААга кириши билан боғлиқ муаммони муҳокама қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Томонлар сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришларида кузатилаётган қийинчиликлар билан боғлиқ вазият бўйича фикр алмашди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мавжуд ҳолатни имкон қадар қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олинган.
Шунингдек, учрашувда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абу-Даби шаҳридаги Шайх Зоид номидаги халқаро аэропортга Тошкент–Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Аir авиақатнови орқали учиб борган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси номаълум сабабларга кўра амирликлар ҳудудига киритилмаганди.
LiveБарчаси