Ўзбекистонликлар БААга киритилмади
Олам
−
10:22
9945Кеча, 30 ноябрь куни Абу-Дабига учиб борган самолётдаги Ўзбекистон фуқаролари номаълум сабабларга кўра Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киритилмади. Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси маълумот берди.
Қайд этилишича, Абу-Даби шаҳридаги Шайх Зоид номидаги халқаро аэропортга Тошкент–Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Аir авиақатнови орқали учиб борган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси номаълум сабабларга кўра амирликлар ҳудудига киритилмаган.
Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консулхонаси мазкур аэропорт маъмурияти ва амирликларнинг мутасадди идоралари вакиллари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни назоратга олган.
“Аэропорт маъмурияти билан ҳамкорликда ҳамюртларимизни уч маҳал овқат билан таъминлаш ҳамда уларга зарур ҳолларда тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари ташкил этилди. Юзага келган вазиятни ҳал этиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда”, дейилади элчихона хабарида.
LiveБарчаси