Ўзбекистон Туркманистон устидан ғалаба қозонди

Спорт

image

Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонга қарши тўп сурди ва 1:2 ҳисобда ғалаба қозонди. 

CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси доирасида бўлиб ўтган ўйин Тошкентдаги ”Олимпия” стадионида ўтказилди. Туркманистонга қарши ўйин 1:2 ҳисобида якунланди. Дастлаб, 37-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игорь Сергеев ҳисобни очди. 44-дақиқада ҳам Сергеевнинг ўзи пенальтидан гол уриб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Рақиб жамоадан эса, Дидар Дурдиев 83 дақиқада пенальтидан Ўзбекистон дарвозасига гол киритди ва ҳисоб 1:2 кўринишига етди. 

Маълумот учун, CAFA Nations Cup-2025 мусобақасида 8 та миллий терма жамоа иштирок этмоқда. Ўйинлар Тошкент ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўйинни 5 сентябрь куни Қирғизистонга қарши ўтказади.

Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоалар 8 сентябрь куни финалда тўқнаш келади.

Қайд этиш жоиз, 30 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммонга қарши тўп суриб, 1:1 ҳисобдаги дуранг натижани қайд этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳат олгани сабаб CAFA Nations Cup-2025 турнирида иштирок этолмаслиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг