Ўзбекистон сунъий интеллект соҳасида БАА билан ҳамкорлик қилади
Жамият
−
22 Ноябрь 2023
4954Бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Вазир ал-Гаргавий Шавкат Мирзиёевга Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва мамлакат вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум ҳамда вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Суҳбатда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилган. Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар юқори суръатда ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилган. Товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхона ва лойиҳалар сони барқарор ошиб бораётгани айтилган.
“Қабул қилинган “йўл харитаси” доирасида, шу жумладан давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва рақамли ҳукуматни ривожлантириш бўйича қўшма дастурлар муваффақиятли амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, қарийб мингта семинар, форум ва ўқув курслари ўтказилиб, уларда 2 миллион нафаргача ўзбекистонлик мутахассис малака оширган.
Шунингдек, учрашувда самарали бошқарув, савдо салоҳиятини ривожлантириш, шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш, юксак технологиялар, сунъий интеллект ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланган.
LiveБарчаси