Ўзбекистон Россияда Spark ишлаб чиқаради. Аммо бошқа ном билан
Жамият
−
26 Сентябрь 2019
7651Ўзбекистон Россия Федерациясининг Қорачой-Черкес Республикасида автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Дастлаб Россияда Spark автомобиллари Atlas номи билан ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Бахтиёр Умурзоқов маълум қилди.
“Айни вақтда икки томонлама ишчи гуруҳ Қорачой-Черкес бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқяпти. Лойиҳа ўзини оқлаши, у ерда ишлаб чиқарилган автомобиллар рақобатбардош ва ҳамёнбоп бўлиши учун ҳаракат қиламиз”, деди Умурзоқов Тошкентдаги “Локализация-2019” халқаро форумида.
“Ўзавтосаноат” раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирча фақат Atlas бренди остида чиқувчи Spark модели ҳақида гап боряпти. Қолган моделларни ишлаб чиқариш учун ҳам рухсат берилса, улар устида ҳам иш олиб борилади.
Россияда дастлабки Atlas автомобиллари келаси йилнинг биринчи чорагида йиғилади.
Қайд этилишича, техник-иқтисодий асослар тайёр бўлгач, General Motors компаниясининг Қорачой-Черкесда сифатли автомобиль ишлаб чиқариш учун шароит борлиги тўғрисидаги розилиги керак бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Россияда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Санкт-Петербургдаги General Motors заводи ёки Қорачой-Черкес Республикасидаги “Дервейс” корхонасини мўлжаллаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь