UzAuto Motors Россияда автомобиль заводини очмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистоннинг UzAuto Motors компанияси Россия билан автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб боряпти. Айни пайтда музокаралар фаол босқичда ва унинг натижалари йил якунида эълон қилинади.

Ишлаб чиқариш майдони сифатида “Дервейс” заводи кўриляпти, шунингдек, Санкт-Петербургдаги GM заводини сотиб олиш варианти ҳам бор.
Шу йил май ойида РФнинг Караево-Черкассия Республикасидаги “Дервейс” корхонасида Ravon автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилаётгани маълум бўлганди.

Илгари бу корхонада Хитойнинг Lifan ва Chery маркалари йиғилган. Айни пайтга келиб бу жараён тўхтатилган. Завод сертификатлаш процедурасидан ўтаётгани бунга сабаб қилиб кўрсатилганди.

Санкт-Петербургдаги завод 2018 йил апрелида GM Uzbekistan ҳамда РФ Саноат ва савдо вазирлиги ушбу ҳудуддаги GM майдони бўйича махсус инвестициявий шартнома имзолаш масаласини кўриб чиқаётгани маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Росияда

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made