Ўзбекистон президентлигига яна бир даъвогар кимлиги аниқ бўлди
Жамият
−
12 Май 2023
18400Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятов президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди. Бу ҳақда Ўза хабар берди.
Таъкидланишича, бугун 12 май куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтган.
Пленумда 2023 йил 9 июль куни ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштироки тўғрисида масала муҳокама этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партия электорати, тарафдор ва фаоллари томонидан тавсия этилган Улуғбек Илёсович Иноятов номзоди партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 май кунм Абдушукур Худойқулович Ҳамзаев Экологик партиядан Президентлик учун номзодини қўйган эди.