Ўзбекистон президентлигига дастлабки номзод аниқ бўлди
Жамият
−
11 Май 2023
32856Ўзбекистон Экологик партияси шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги президентлик сайлови учун биринчи бўлиб ўз номзодини кўрсатди. Бу ҳақда партия расмий саҳифасида маълум қилинди.
Унга кўра, Хамзаев Абдушукур Худойқулович Экологик партиядан Президентлик учун курашади.
Маълумот учун, Абдушукур Хамзаев 1973 йил Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган. 1996 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2013 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор. Меҳнат фаолиятини Сурхондарё вилояти Узун тумани “Намуна” жамоа хўжалигида агроном сифатида бошлаган. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтида ўқитувчи, декан ўринбосари, проректор бўлиб ишлаган. 2017 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари – Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори вазифасини бажарган. 2022 йил июнь ойидан буён Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келмоқда. 17 та қишлоқ хўжалик экин навлари ва 16 та ихтиро патенти муаллифи, унинг 270 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь