Ўзбекистон Очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича глобал альянсга қўшилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Очлик ва камбағалликка қарши кураш бўйича Глобал альянсга расман қўшилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

"Бу Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни кучайтириш йўлидаги муҳим қадамдир", дейилади хабарда.

Билдирилишича, альянсга қўшилиш глобал озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ ортиб бораётган муаммолар ва Ўзбекистоннинг очлик, қашшоқлик ва тенгсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этиш истагига жавобан амалга оширилган.

Қайд этилишича, Глобал альянсга аъзо бўлиш Ўзбекистонга тажриба алмашиш, халқаро инвестицияларни жалб этиш ҳамда ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича бошқа давлатлар ва ташкилотлар билан қўшма дастурларни амалга ошириш учун ноёб имкониятлар яратади. Бугунги кунга қадар ҳужжатларга 100 дан ортиқ давлат қўшилган.

Маълумот учун, альянсга аъзолик ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, билим институтлари, тараққиёт жамғармалари ва банклар, шунингдек, хайрия институтлари учун очиқдир. Аъзо давлатлар альянс таклиф қилаётган сиёсат воситалари ва дастурларини қабул қилишлари ва бошқа аъзолардан техник ва молиявий ёрдам олишлари мумкин. Ҳозирги кунда альянсга 97 давлат ва 66 ташкилот аъзо саналади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон глобал альянс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг