Ўзбекистон-Қирғизистон чегарани белгилаш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлади
Local
−
20 February 2023 6733 1 minute
Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари давлат чегарасининг умумий участкасини демаркация қилиш тартибини белгиловчи ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда бугун, 20 февраль Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси икки давлат делегацияларининг Тошкентда якунланган музокаралари якунлари бўйича берган изоҳида маълум қилди.
“Учрашув давомида томонлар Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш жараёнини тартибга солувчи норматив-техник ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида тасдиқлаш учун тайёрладилар, шунингдек, чегаранинг айрим участкаларини жойида текшириш жадвалини келишиб олдилар”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Тошкент учрашуви якунлари бўйича тегишли баённома имзоланган.
“Кейинги учрашув Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтади”, деб ишонтирди ҳукумат.
Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1,3 минг кмдан сал кўпроқни ташкил қилади. Бу Қирғизистоннинг қўшни давлат билан энг узун ташқи чегараси. Томонлар ўтган асрнинг 90-йилларидан бери баҳсли ҳудудлар бўйича муаммоларни ҳал қила олмай келади.
2017 йилда бу жараён жадаллашиб, 2023 йил бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи чоғида ниҳоят баҳсли ҳудудлар бўйича барча ҳужжатлар имзоланган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September