Ўзбекистон Эронга қарши кўк либосда ўйнайди
Спорт
−
24 Март 4507 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 март куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эронга қарши ўйин ўтказади. Бугун, 24 март кни ушбу баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
ОФК томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Ўзбекистонлик футболчилар мазкур баҳсда тўлиқ кўк, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракат қиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон-Ўзбекистон ўйинида ким ҳакамлик қилиши маълум бўлганди.
Live
Барчаси