Ўзбекистон аҳолисида қанча автомобиль бор?
Жамият
−
01 Июль 7675 1 дақиқа
Ўзбекистонда аҳолига тегишли автотранспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 млн 903 мингдан зиёд автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 92,8 %) ташкил этади. Қайд этилишича, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 344,6 мингтага ошган.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда рўйхатга олишдан кейинги аҳоли сони айтилган тэди. Унга кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этгангани хабар қилинганди.

- енгил автомобиллар – 4 552,3 минг дона;
- юк автомобиллари – 330,3 минг дона;
- микроавтобуслар – 7,5 минг дона;
- махсус транспорт воситалари – 7,2 минг дона;
- автобуслар – 5,8 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда рўйхатга олишдан кейинги аҳоли сони айтилган тэди. Унга кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этгангани хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь