Ўтган мавсум кашфиёти “Буде-Глимт” яна Чемпионлар лигасига чиқди

Спорт

image

Кеча, 25 август куни Норвегиянинг “Буде-Глимт” жамоаси икки учрашув натижасига кўра Нидерландиянинг “НЕC” клубини 3:1 ва 3:0 ҳисобларида мағлуб этди. Натижада норвегияликлар 2026-2027 йилги мавсум ҳам Чемпионлар лигасининг асосий босқичида иштирок этадиган бўлди.

Ўтган мавсумда “Буде-Глимт” ўз майдонида Пеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” ҳамда Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клубларини мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олган эди.

1/8 финалда эса Норвегия клуби Италия чемпиони “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборган. 

Шунингдек, Австриянинг ЛАСК жамоаси ҳам кеча, 25 август куни Шотландиянинг “Селтик” жамоасига қарши биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида ютқазган бўлишига  қарамай, жавоб баҳсида қўшимча вақтда 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.

Шу тариқа, 2026-2027 йилги Чемпионлар лигаси мавсумининг асосий босқичида иштирок этадиган 36 жамоадан 32 таси маълум бўлди. Қолган тўртта жамоа бугун, 26 август куни бўлиб ўтадиган саралаш плей-офф босқичининг жавоб учрашувларидан сўнг аниқланади.

Асосий босқичга қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 27 август куни Монакода ўтказилади.

Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби тарихда биринчи марта Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўлланма олган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг