Ўтган мавсум кашфиёти “Буде-Глимт” яна Чемпионлар лигасига чиқди
Sport
−
26 August 1190 2 minutes
Кеча, 25 август куни Норвегиянинг “Буде-Глимт” жамоаси икки учрашув натижасига кўра Нидерландиянинг “НЕC” клубини 3:1 ва 3:0 ҳисобларида мағлуб этди. Натижада норвегияликлар 2026-2027 йилги мавсум ҳам Чемпионлар лигасининг асосий босқичида иштирок этадиган бўлди.
Ўтган мавсумда “Буде-Глимт” ўз майдонида Пеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” ҳамда Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клубларини мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олган эди.
1/8 финалда эса Норвегия клуби Италия чемпиони “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборган.
Шунингдек, Австриянинг ЛАСК жамоаси ҳам кеча, 25 август куни Шотландиянинг “Селтик” жамоасига қарши биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида ютқазган бўлишига қарамай, жавоб баҳсида қўшимча вақтда 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.
Шу тариқа, 2026-2027 йилги Чемпионлар лигаси мавсумининг асосий босқичида иштирок этадиган 36 жамоадан 32 таси маълум бўлди. Қолган тўртта жамоа бугун, 26 август куни бўлиб ўтадиган саралаш плей-офф босқичининг жавоб учрашувларидан сўнг аниқланади.
Асосий босқичга қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 27 август куни Монакода ўтказилади.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби тарихда биринчи марта Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўлланма олган эди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November