Раҳмоналиевнинг “Викинг”га қарши ўйини қандай баҳоланди?
Sport
−
14:43 608 1 minute
Кеча, 4 ноябрь куни Озарбайжоннинг “Сабаҳ” жамоаси UEFA Чемпионлар лигасининг тўртинчи тури доирасида сафарда Норвегиянинг “Викинг” клубига қарши баҳс олиб бориб, 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушди.
Бу баҳс Умарали учун жорий мавсумдаги мусобақанинг тўртинчи учрашуви бўлди. Эътиборлиси, ўзбекистонлик футболчи ушбу турнирда ҳозирга қадар ўтказилган барча ўйинларда иштирок этди.
Раҳмоналиев мағлубиятга қарамай, жамоасининг ягона голига голли узатма муаллифи бўлди. У 79-дақиқада захирага олинди.
“Sofascore” портали ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 7,0 баллга баҳолади. Бу кўрсаткич “Сабаҳ” таркибидаги тўртинчи энг юқори натижа бўлди.
Маълумот учун, тўрт турдан кейин “Сабаҳ” 3 очко билан турнир жадвалининг 31-поғонасидан жой олган. Боку жамоаси навбатдаги учрашувини жорий йилнинг 25 ноябрь куни ўз майдонида Испаниянинг “Барселона” клубига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Live
All