Чемпионлар лигасида ўйнайдиган ўзбеклар биттага кўпайди

Спорт

image

Кеча, 25 август куни Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган жамоа Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб ўйинида Исроилнинг “Хапоэль Беэр-Шева” жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб, турнирнинг асосий босқичига йўлланма олди.

Тофиқ Баҳрамов номидаги Республика стадионида бўлиб ўтган учрашув Баку клубининг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

10-дақиқада Игор Златанович “Хапоэль”ни олдинга олиб чиқди. 38-дақиқада Кристиан Нвачукву ҳисобни тенглаштирди.

61-дақиқада Гай Мизрахи Исроил жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Бироқ 74-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Теллур Муталлимов “Сабаҳ”нинг учинчи голини урди ва учрашувни қўшимча вақтга олиб чиқди.

Қўшимча вақтда Орфе Мбина 101-дақиқада, Жой-Ланс Миккелс эса 115-дақиқада гол уриб, “Сабаҳ”нинг 5:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, “Сабаҳ” икки учрашув натижасига кўра 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, тарихида биринчи марта Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, Бухарестда ўтказилган биринчи учрашувда “Хапоэль Беэр-Шева” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг