ПСЖнинг 12 ўйинлик ғалабали серияси узилди
Спорт
−
1090 2 дақиқа
Кеча, 25 ноябрь куни Франциянинг “Пари Сен-Жермен” ва Италиянинг “Рома” жамоалари Парижда Чемпионлар лигасининг бешинчи туридан ўрин олган учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
“Рома” сафида Марио Эрмосо 5-дақиқада ҳисобни очди. 31-дақиқада Илья Забарний мувозанатни тиклади. 62-дақиқада Усмон Дембеле пенальтидан фойдаланиб, парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада эса Доньелл Мален пенальтидан гол уриб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа, парижликлар жорий Чемпионлар лигаси мавсумида илк бор ғалаба қозона олмади. Шунингдек, жамоанинг барча мусобақалардаги 12 ўйинлик ғалабали серияси ҳам якунланди.
ПСЖ 13 очко билан умумий турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Рома” эса 5 очко билан 25-поғонани эгаллаган.
Кейинги турда ПСЖ жорий йилнинг 8 декабрь куни сафарда Англиянинг “Астон Вилла” клубига қарши майдонга тушади. “Рома” эса шу куни Португалиянинг “Спортинг” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.
Куннинг бошқа учрашувларида “Атлетико Мадрид” “Викинг”ни (2:0), “Интер” “Штутгарт”ни (2:0), “Ливерпуль” “Брюгге”ни (3:0), “Фенербахче” “Шахтёр”ни (1:0), “Вильярреал” эса “Славия”ни (1:0) мағлуб этди.
Чемпионлар лигасининг асосий босқичида 36 та клуб иштирок этмоқда. Ҳар бир жамоа саккизта учрашув ўтказади: тўрттаси ўз майдонида, тўрттаси сафарда. Барча клублар ягона турнир жадвалида жойлашади. Энг яхши саккизталик тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9–24-ўринларни эгаллаган жамоалар эса плей-офф босқичида қолган иштирокчиларни аниқлайди.
Live
Барчаси