“Барселона”нинг Бакудаги ўйинига чипта нархи қандай?

Спорт

−

visibility384 timer2 дақиқа

image

Бугун, 25 ноябрь куни UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи тури доирасида бўлиб ўтадиган “Сабаҳ” ва “Барселона” ўртасидаги учрашув учун барча чипталар сотиб бўлинди. Бу ҳақда “İdman” нашри хабар берди.

Озарбайжон клуби матбуот хизмати раҳбари Элнур Ҳамидов нашрга берган маълумотга кўра, пакетли сотувлар ҳам ҳисобга олинганда, учрашув учун шу вақтга қадар 66 мингта чипта сотилган. Баку Олимпия стадионида бўлиб ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.

Маълумотларга кўра, Баку шаҳрида бўлиб ўтадиган “Сабаҳ” – “Барселона” учрашувига чипталар 8,8 доллардан 882 долларгача бўлган нархларда сотувга чиқарилган. Учрашув учун чипталар савдоси жорий йилнинг 19 октябрь куни бошланган. Расмий сотув платформаси маълумотларига кўра, чипталарнинг энг арзони 15 озарбайжон манати (тахминан 8,8 доллар), энг қиммати эса VIP зона учун 1500 манат (тахминан 882 доллар) этиб белгиланган.

Қизиғи, “Барселона”нинг Чемпионлар лигаси доирасидаги ўз майдонидаги учрашуви чипталари бугунгидан анча қиммат. Жамоа жорий йилнинг 8 декабрь куни “Манчестер Сити”ни қабул қилади. Ушбу баҳс учун чипталар расмий агентлардан бирида 390 евро (тахминан 450 доллар)дан бошланади.

Маълумот учун, тўртта турдан сўнг “Сабаҳ” ҳисобида уч очко мавжуд. Баку клуби турнир жадвалида 30-ўринни эгаллаб турибди. “Барселона” эса 9 очко билан 8-поғонада бормоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг