“Бавария” жорий ЕЧЛдаги илк мағлубиятини қабул қилди
Спорт
−
945 2 дақиқа
Кеча, 25 ноябрь куни Франциянинг “Лилль” клуби Чемпионлар лигаси бешинчи туридан ўрин олган ўз майдонидаги учрашувда Германиянинг “Бавария” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда ҳисоб 15-дақиқада “Бавария” ҳимоячиси Дайо Упамекано томонидан очилди. 62-дақиқада Айасе Уэда ҳисобни тенглаштирди. Уч дақиқа ўтиб, Александр Павлович “Лилль”нинг ғалаба голини киритди.
Ушбу баҳсдан аввал жамоанинг франциялик ярим ҳимоячиси Майкл Олисе ва Ҳарри Кейн жароҳат олганди. Ҳар икки футболчи ҳам “Лилль”га қарши ўйинда майдонга тушмади.
“Бавария” жорий Чемпионлар лигаси мавсумида илк мағлубиятини қабул қилди. Жамоа бунга қадар иккита ғалаба ва иккита дуранг қайд этган эди. “Лилль” эса мусобақадаги илк ғалабасига эришди.
Маълумот учун, “Бавария” 8 очко билан турнир жадвалида 15-ўринда, “Лилль” эса 4 очко билан 29-поғонада бормоқда. Чемпионлар лигасининг асосий босқичида 36 та клуб иштирок этмоқда. Ҳар бир жамоа саккизта учрашув ўтказади: тўрттаси ўз майдонида, тўрттаси сафарда. Барча клублар ягона турнир жадвалида жойлашади. Энг яхши саккизталик тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9–24-ўринларни эгаллаган жамоалар эса плей-офф босқичида қолган иштирокчиларни аниқлайди.
Live
Барчаси