Суперкомпьютер ЧЛнинг асосий фаворитини аниқлади

Спорт

−

visibility723 timer2 дақиқа

image

Нуфузли “Opta” таҳлилчилари Чемпионлар лигасининг бешинчи тури якунларига кўра, мусобақа ғолиби бўлиш эҳтимоли юқори бўлган жамоалар рейтингини янгилади. Унга кўра, Лондоннинг “Арсенал” клуби соврин учун асосий даъвогар ҳисобланади. 

Суперкомпьютер ҳисоб-китобларига кўра, “канонирлар”нинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли 18,6 фоизни ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда 16,29 фоиз кўрсаткич билан “Бавария” жойлашган. Кучли учликни эса 12,58 фоиз билан “Барселона” якунлаган.

Шунингдек, кучли ўнликдан амалдаги чемпион “Пари Сен-Жермен” (12,37 фоиз), “Реал Мадрид” (10,69), “Манчестер Сити” (6,77), “Ливерпуль” (6,31), “Интер” (3,37), “Боруссия Дортмунд” (2,33) ва Италиянинг “Комо” (2,23) клублари ҳам ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, “Пари Сен-Жермен” Чемпионлар лигасининг аввалги икки мавсумида ғолиб чиққан. Жорий мавсум умумий босқичининг беш туридан кейин эса “Реал Мадрид” энг кўп очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, 2026-2027 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида 36 та жамоа иштирок этмоқда. Умумий босқичнинг саккиз тур якунларига кўра, энг яхши натижа кўрсатган саккизта клуб тўғридан тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9-24-ўринларни эгаллаган жамоалар эса плей-офф босқичида иштирок этади. Мусобақа финали 2027 йил 5 июнь куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг