Усик – Жошуа реванш жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди
Спорт
−
12 Ноябрь 2021
3896Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн WBA, WBO, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби Александр Усик ўртасидаги реванш жанги ҳақида маълумот берди.
У фикрича, боксчилар келаси йил апрель ойида реванш баҳсида иштирок этишлари мумкин.
“Яқин кунларда Александр Красюк (Усикнинг промоутери) билан суҳбатлашаман ва жанг санасини келишиб олишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, апрель ойи реванш баҳси учун қулайроқ. Жошуа жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Мен унга қисқа танаффус олиб, давом этишини айтдим. “Эй-жей” бу жангда ғалаба қозонмоқчи”, дейди Хирн.
Шунингдек, Эдди Хирн Энтони Жошуа янги мураббий билан шартнома имзоламоқчи экани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди:
“Кўпчилик Энтонининг АҚШга кетгани ҳақида гапирмоқда. У мураббий излаётгани йўқ, шунчаки янги муҳитни кўздан кечирди, одамлар билан мулоқот қилди. Балки Жошуа ўз жамоасига янгиларни жалб қилгандир. Лекин Америка сафари унинг учун яхши саёҳат бўлди, жангга 100 фоиз тайёр бўлиш учун руҳий ҳолатини маъромга келтириши шарт эди”.
Эслатиб ўтамиз, Александр Усик (19-0) жорий йилнинг 25 сентябрь куни британиялик Энтони Жошуага (24-2) қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонан ва WBA, IBF, WBO ҳамда IBO чемпионлик камарларини қўлга киритган эди.
LiveБарчаси