Урушнинг 681-куни: Россия ва Украинанинг жами йўқотишлари эълон қилинди

Олам

image

Россия Украина армиясининг йўқотишлари ҳақидаги маълумотларни янгилади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди.

Баёнотда маълум қилинишича, "махсус операция" бошланганидан буён душманнинг 565 та самолёти, 264 та вертолёти, 447 та зенит-ракета комплекси, 14 483 та танк ва бошқа зирҳли техникалари, 1 200 та ракета мосламалари, 10 459 та учувчисиз ҳаракатланувчи самолёти, 7 639 та артиллерия ва миномётлари, 17 100 та махсус ҳарбий техникаси йўқ қилинган.

Шунингдек, Украина Бош штаби тарафидан берилган маълумотларда, Россиянинг 681-кундаги йўқотишлари келтирилган.

Унга кўра, Россияда ҳозиргача 363 070 аскар, 6 011 танк, 11 142 зирҳли жанговар техника, 8 604 артиллерия тизими, 949 РЯС (реактив ракета ўт ўчириш тизимлари), 631 ҳаво мудофаа тизими, 329 ҳарбий самолёт, 324 та вертолёт, 11 463 та транспорт воситаси, 6 771 та учувчисиз ҳаракатланувчи самолёт, 1 786 та қанотли ракеталар, 23 та кема/қайиқ, 1 та сувости кемаси, 1 313 та махсус техника йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, урушнинг 655-кунида ҳам Россия ва Украинанинг йўқотишлари очиқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

уруш Россия ва Украина 681-кун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made