Урушнинг 655-куни: Россия ва Украинанинг йўқотишлари очиқланди

Олам

image

Украина Россия армиясининг урушдаги йўқотишлари ҳақидаги маълумотларни янгилади. Бу ҳақда Украина Бош штаби маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳозиргача Россиянинг 338 820 аскари, 5 636 танки, 10 529 зирҳли жанговар машинаси, 8 064 артиллерия тизими, 919 РЯС (реактив ракета ўт ўчириш тизимлари), 605 ҳаво мудофаа тизими, 324 ҳарбий самолёти, 324 та вертолёти, 1586 та қанотли ракетаси, 22 та кема/қайиқ, 1 та сувости кемаси, 1162 та махсус техникаси йўқ қилинган.

Россия ҳам ушбу ҳисобот чиқишидан бир кун аввал урушнинг 654-кунида Украина армиясининг йўқотишлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилганди.

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълумот берган.

“Махсус операция бошланганидан буён душманнинг 550 та самолёти, 257 та вертолёти, 9 588 та ПУА, 442 та зенит-ракета комплекси, 13 924 та танк ва бошқа зирҳли техникаси, 1188 та ракеталари, 7268 дала артиллерия тўплари ва миномётлари, 16 011 та махсус ҳарбий автомашинаси йўқ қилинди”, дейилади баёнотда.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Украина Қримдаги нефть базасига ҳужум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг