Умаров бадминтон федерацияси вакиллари билан йиғилиш ўтказди

Спорт

image

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Умаров ва ташкилот мутасаддилари мамлакат бадминтон федерацияси вакиллари билан спортчиларнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш йўлидаги режалари билан танишиб, йиғилиш ўтказди. 

Федерация вакиллари спортчиларнинг илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишлари учун умид борлиги, бунинг учун зарур жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтди. Аввало, федерация моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, спортчилар мунтазам равишда халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларда иштирок этишлари,терма жамоага хорижлик мутахассисларни жалб қилиш бу борадаги энг асосий жиҳатлар сифатида санаб ўтилди.

Бадминтон Тошкент шаҳри, Бухоро ва Андижон вилоятларида нисбатан яхши ривожланган. Расмийлар суҳбат давомида республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ушбу спорт оммавийлигини ошириш, иқтидорли ёшларни саралаш, мураббийлар малакасини кучайтириш борасида керакли тавсияларни берди. Шунингдек, асосий терма жамоа вакилларини бадминтон кучли ривожланган жануби-шарқий Осиё мамлакатларига ўқув-машғулот йиғинларини юбориш бўйича таклифлар билдирилди.

Учрашув якунида федерация фаолиятини янада жадаллаштириш, ҳудудларда бадминтон оммавийлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Олимпиада бадминтон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг