Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддати яна узайтирилди
Олам
−
21 Октябрь 2239 1 дақиқа
Бугун, 21 октябрь куни Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолатни 17-марта узайтирди. Бу ҳақда “Страна” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, депутатлар ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни яна 90 кунга чўзиш учун овоз берган. Шу тариқа, Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик 2026 йил 3 февралгача амал қилади.
Ҳарбий ҳолатни узайтириш учун 317 депутат овоз берган, битта депутат қарши, яна бири бетараф бўлган. Сафарбарликни узайтириш қарорини эса 315 депутат қўллаб-қувватлаган, икки киши бетараф, бири қарши овоз берган.
Ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни узайтириш бўйича қонун лойиҳаларини мамлакат Президенти Владимир Зеленский кеча, 20 октябрь куни парламентга тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, Олий Рада бу режимни одатда ҳар 90 кунда бир марта узайтиради. Охирги марта Украина парламенти жорий йилнинг август ойи бошида ҳарбий ҳолат 5 ноябргача узайтирилишини тасдиқлаганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь