Украинада ҳарбий сафарбарлик 90 кунга узайтирилди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини 90 кунга узайтириш тўғрисидаги қонунларни имзолади. Бу ҳақда бугун, 7 август куни УНИАН ахборот агентлиги хабар берди.

23 июль куни Украина Олий Радаси Украинадаги ҳарбий ҳолатни 2024 йил 9 ноябргача узайтириш учун овоз берди. Бу Украина парламентида ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни узайтириш учун 12-овоз бериш эди.

Мамлакатда ҳарбий ҳолат даврида, хусусан, комендантлик соати жорий этилганда фуқаролар махсус рухсатномасиз кўчада бўла олмайди.

Ҳарбий ёшдаги фуқаролар учун чет элга чиқиш имконияти чекланади. Ҳарбий ҳолат даврида сиёсий акциялар ва митинглар ҳам тақиқланади.

Зумрад Зарипова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина Владимир Зеленский УНИАН

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made