Украинада ҳарбий сафарбарлик 90 кунга узайтирилди
Олам
−
07 Август
2251Украина Президенти Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини 90 кунга узайтириш тўғрисидаги қонунларни имзолади. Бу ҳақда бугун, 7 август куни УНИАН ахборот агентлиги хабар берди.
23 июль куни Украина Олий Радаси Украинадаги ҳарбий ҳолатни 2024 йил 9 ноябргача узайтириш учун овоз берди. Бу Украина парламентида ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни узайтириш учун 12-овоз бериш эди.
Мамлакатда ҳарбий ҳолат даврида, хусусан, комендантлик соати жорий этилганда фуқаролар махсус рухсатномасиз кўчада бўла олмайди.
Ҳарбий ёшдаги фуқаролар учун чет элга чиқиш имконияти чекланади. Ҳарбий ҳолат даврида сиёсий акциялар ва митинглар ҳам тақиқланади.
Зумрад Зарипова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь