Украина ва Россия ўртасидаги ҳудудда ҳарбий вазият кескинлашмоқда

Олам

image

Донбасснинг ҳарбий туташув чизиғидаги вазият ўта нотинч ва салбий томонга ўзгариб бормоқда. Бу ҳақда ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Афсуски, ҳарбий туташув чизиғидаги нотинчлик ҳамон сақланиб қолмоқда ва вазият салбий томонга ўзгариб боряпти. Ҳужумлар сони ҳам кўпайган”, дейди Пушилин.

Унинг таъкидлашича, европалик ёки америкалик юқори мартабали бирор меҳмон Донбассга келганида, эскалациянинг янги босқичи бошланади ва “Украина Қуролли Кучлари намойиш кўрсатади”.

Эслатиб ўтамиз, Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киев Донбассда уруш бўлишини истамаслигини, бироқ Украина армиясига ҳужум қилиш хавфи бўлган тақдирда Украина Донбассда ўқ узишини айтганди.

Ҳудуддаги вазиятнинг кескинлашуви фонида бир қатор давлатлар, хусусан Франция ва Германия хавотирга тушган бўлса, АҚШ Президенти Жо Байден Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий равишда қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Сиёсий экспертлар эса Донбассдаги вазиятнинг кескинлашувини Украинанинг сўнгги пайтлардаги НАТОга қўшилиш томон фаол ҳаракатлари билан боғламоқда.

Маълумот ўрнида, Донбасс минтақаси Украинанинг Донецк ва Луганск ҳамда Россиянинг Ростов вилоятларини ўз ичига олади.  

Ушбу ҳудудда 2014 йилдан бери ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Конфликт бир томондан Украина Қуролли кучлари, иккинчи томонда икки алоҳида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск Халқ Республикалари ўртасида бормоқда. Ушбу икки давлат Украинадаги 2014 йилги сиёсий инқироз вақтида вужудга келган.  Донецк ва Луганск Халқ Республикаларининг иккиси ҳам на Украина ва на жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Донбасс

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг