Украина Нижний Новгородга ҳужум қилди. Яраланганлар бор
World
−
18:27 453 1 minute
Украинанинг учувчисиз учиш аппаратлари бугун, 23 октябрь куни Нижний Новгород вилоятидаги турар жой биноларига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида 3 киши яраланди. Бу ҳақда вилоят губернатори Глеб Никитин тақдим этган маълумотларга таяниб, РИА Новости хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, тунда ва эрталаб ҳарбийлар вилоят осмонида Украинанинг 19 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширган.
“Городец округида учувчисиз учиш аппаратлари қолдиқларининг тушиши оқибатида уч нафар тинч аҳоли вакили жароҳат олди. Улар шифохонага ётқизилди ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деб ёзган Никитин Max платформасида.
Бундан ташқари, унинг айтишича, бир нечта турар жой биноси, битта таълим муассасаси ва битта инфратузилма объектига зарар етган. Зарба берилган жойларда тезкор хизматлар ходимлари иш бошлаган ва етказилган зарар ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Ҳужум туфайли тумандаги мактаблар масофавий таълимга ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни Украина ва Россия ўзаро дрон ва ракета ҳужумларини амалга ошириши оқибатида Украинада камида етти киши, Россиянинг Белгород вилоятида эса бир киши ҳалок бўлганди.\
Жасмина Муртазоева
Live
All