Украина Москвага 400 та дрон билан ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Кеча, 19 июлдан 20 июлга ўтар кечаси Украинанинг Москва ва унинг атрофидаги ҳудудларга 400 та дрон билан ҳужум қилши оқибатда икки киши яраланди ва бир қатор биноларда ёнғинлар чиқди. Бу ҳақда Россия расмийлари маълум қилди. 

Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёвнинг Telegram орқали маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва радиоэлектрон кураш воситалари тундаги дрон ҳужумини қайтарган. Ҳужумнинг асосий оқибатлари Подольск, Домодедово ва Одинцово туманларида қайд этилган. Унинг сўзларига кўра, икки киши яраланган, бир нечта фуқаролик инфратузилмаси объектларида ёнғин чиққан ва уларга зарар етган.

Москва шаҳар мэри Сергей Собяниннинг билдиришича, кеча тунда, маҳаллий вақт билан соат 20:30 дан 05:00 гача Москва вилоятига 400 дан ортиқ “душман дрони” учирилган. Унинг таъкидлашича, дронларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан узоқ масофада йўқ қилинган. Улардан 85 таси Москвага яқинлашаётган вақтда уриб туширилган.

Россия Мудофаа вазирлиги эса тун давомида Россия ҳудудлари, Қора денгиз ва Азов денгизи устида Украинага тегишли 381 та дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилганини билдирди.

Россиянинг энг йирик онлайн-ритейлери Wildberries компанияси эса Подольск туманидаги логистика маркази эҳтиёт чораси сифатида эвакуация қилинганини, кейинроқ эса иш фаолияти одатий тартибда қайта тикланганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Украина дронларининг тўлқинсимон ҳужумлари натижасида Wildberries омборининг етти нафар ходими ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган эди. Яна бир ҳужум Москва вилоятидаги нефть омборида ёнғинга сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг