Угандада ўғрилик пайтида футболчи вафот этди

Спорт

image

Уганданинг энг кўп соврин ютган клубларидан бири – “Вилла” жамоаси сардори Давид Овори Кампала шаҳридаги уйи яқинида содир бўлган ҳужум оқибатида вафот этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Полиция маълумотига кўра, 27 ёшли футболчи унинг мобиль телефони ва бошқа шахсий буюмларини тортиб олмоқчи бўлган бир гуруҳ қароқчиларга қаршилик кўрсатган. Шу пайтда жиноятчилар уни тошбўрон қилиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Оғир жароҳат олган Овори дастлаб яқин атрофдаги клиникага, кейин эса хусусий шифохонага олиб борилган. Бироқ у эртаси куни олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Уганда футбол федерацияси (FUFA) Давид Оворини “майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ҳақиқий етакчи” сифатида таърифлаб, унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Маълумот учун, футболчи фаолиятининг катта қисмини ўз юртида ўтказган. Шунингдек, у Швеция ва Испания қуйи дивизион клубларида ҳам тўп сурган. Овори Уганда ёшлар терма жамоасига жалб этилган, 2021 йилги Африка миллатлар кубоги саралаши учун кенгайтирилган таркибга киритилган бўлса-да, миллий терма жамоанинг асосий таркибида расмий ўйин ўтказмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг