Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Олимжон Тошкенбоев вафот этди
Local
−
29 March 20179 1 minute
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек цирк санъатининг машҳур намояндаси Олимжон Тошкенбоев 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Олимжон Тошкенбоев узоқ йиллар давомида “Ўзбекистон дорбозлари” гуруҳига раҳбарлик қилган ва миллий дорбозлик санъати соҳасида самарали фаолият юритган.
Унинг раҳбарлигидаги “Ўзбекистон дорбозлари” гуруҳи кўплаб хорижий мамлакатларда, хусусан, Польша, Германия, Миср, Бельгия, Голландия, Швейцария, Бразилия, Аргентина, Колумбия, Эквадор каби мамлакатларда катта муваффақият билан ўз санъатини намойиш этган.
У “Ўзбекцирк” бирлашмасида режиссёр лавозимида самарали фаолият юритиб, кўплаб шогирдларни етиштирган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August