UFC мусобақаси учун жой топилди

Спорт

image
Тони Фергюсон: “Ҳабиб сен қўрқоқсан” north_east

Тони Фергюсон: “Ҳабиб сен қўрқоқсан”

Мутлақ жанглар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт UFC 249 мусобақаси хусусий оролда ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда TMZ хабар берди.

Уайт оролни икки ойга ижарага олгани ва у ерда ҳар ҳафта мусобақа ўтказиш ниятида эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Орол айнан қаердалиги очиқланмади.

Таъкидланишича, спортчилар оролга хусусий самолётларда келади. Барча спортчилар коронавирусга тестдан ўтказилади.

UFC 249 мусобақасининг совринли жангида россиялик спортчи Ҳабиб Нурмуҳамедов ва америкалик Тони Фергюсон баҳслашиши керак эди. Мусобақа 18 апрель куни Нью-Йоркда ўтказилиши керак эди. Бироқ шаҳар карантинга ёпилганидан кейин оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Кейинроқ Нурмуҳамедов Фергюсон билан жанг қилолмаслигини, чунки Россияни тарк этиш имконияти йўқлигини билдирди. Ҳабибнинг ўрнига Тони бошқа бир америкалик Жастин Гэтжи билан жанг қиладиган бўлди. Улар енгил вазн бўйича вақтинчалик соврин учун курашади.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Ҳабиб Нурмуҳамедов

Баҳолаганлар

582

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг