Ҳабиб: “Уйда карантинда ўтирибман, Фергюсон билан жанг бўлмайди”
Спорт
−
02 Апрель 2020
6372UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов 18 апрель куни ўтказилиши мўлжалланган Тони Фергюсон билан жанг қолдирилганини маълум қилди.
“Уйда карантинда ўтирибман ва одамларнинг жанг атрофидаги гапларини ўқияпман. Уларнинг гапидан келиб чиқадики, бутун дунё карантин қоидаларига риоя қилиб уйда ўтириши лозим. Барча давлатлар ҳукуматлари ва машҳур инсонлар касаллик тарқалмаслиги учун одамларни хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақиряпти, Ҳабиб эса жанг учун ҳаётини хавф остига қўйиб, дунё бўйлаб учиб машғулот ўтказиши керакми?
Ҳаммасини тушуниб турибман, жанг қолдирилгани учун сиздан кам хафа эмасман. Жангдан кейин менинг ҳам режаларим бор эди, аммо бўлаётган воқеалар назорати менинг қўлимда эмас. Замонамизнинг держава давлатлари ва йирик компаниялари юз бераётган ҳодисалардан карахт бўлиб қолган, вазият ҳар куни ўзгаряпти. Бироқ Ҳабиб барибир жанг қилиши керак, шундайми? Саломатлигингизни асранг ва ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг”, деган спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ҳабиб Нурмуҳамедов 2018 йил 7 октябрда ирландиялик Конор Макгрегорни енгиб жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритган ва 2019 йил 7 сентябрь куни Дастин Пуарье билан жангда камарни ҳимоя қилганди. 18 апрелдаги жангнинг бекор қилиниши билан Ҳабиб ва Тонининг амалга ошмай қолган тўқнашувлари бештага етди.
LiveБарчаси