Ҳабиб Ўзбекистонга келди

Спорт

image

UFС'нинг собиқ мутлақ чемпиони, аралаш жанг санъати юлдузи Ҳабиб Нурмуҳамедов Ўзбекистон Аралаш жанг санъати ассоциацияси таклифига биноан Тошкентга келди.  Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Ҳабиб “Жар” спорт мажмуасида жойлашган ассоциация марказий идораси фаолияти билан танишди. Мажмуада таниқли спортчини Ўзбекистон Аралаш жанг санъати ассоциацияси раиси, Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон Аралаш жанг санъати ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари ҳамда спортчилар кутиб олди.

Ташриф давомида Ҳабиб Ўзбекистонда аралаш жанг санъати ривожи, спортчилар тайёргарлиги ва инфратузилма билан танишди. У спортчилар билан учрашувда ўз тажрибасидан келиб чиқиб тавсиялар берди ҳамда Ўзбекистон спорт салоҳияти юқорилигини таъкидлади:

“Ҳозирги кунда Ўзбекистон бокс спортида дунёда етакчилик қилиб, энг кўп олтин медалларни қўлга киритаётган давлат сифатида тимсолланиб келмоқда. Ишонаманки, агар ўзбекистонлик ёшларга бошқа спорт турларида, хусусан аралаш жанг санъатида шароит яратилиб, тўғри йўналиш берилса, яқин келажакда дунё саҳнасида кучли спортчилар орасида етакчилик қилишади“, дейди Нурмуҳамедов учрашув чоғида.

Ҳабиб ёш спортчилар билан мулоқотда мотивацион сўзлар айтиб, уларга спортда интилувчанлик ва меҳнатсеварликка тарғиб қилди. 

Маълумот учун, 36 ёшли Нурмуҳамедов 2020 йилда америкалик Жастин Гетжи устидан ғалаба қозониб, UFC'даги фаолиятини тугатган эди. Ҳабиб UFC'да ўз ҳисобига 29 та ғалаба ёздириб қўйган ва бирорта жангда мағлуб бўлмаган. Яқин вақтгача у ўз жамоасидаги баъзи жангчиларга мураббийлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Отабек Умаров Ҳабиб Нурмуҳамедов UFС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг