UFC 267 турнирининг бонус соҳиблари маълум бўлди
Спорт
−
31 Октябрь 2021
4291UFC ташкилоти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да якунланган UFC 267 турнирининг бонус соҳибларини эълон қилди.
Петр Ян ва Кори Сендхаген ўртасидаги баҳс оқшомнинг энг яхши жанги сифатида эътироф этилди ва ҳар икки спортчи 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофотланди. Беллашув тўлиқ 5 раунд давом этди. Унда ҳакамлар бир овоздвн Яннинг ғалабасини қайд этишди. Россиялик жангчи енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион унвонини қўлга киритди.
Шунингдек, Ҳамзат Чимаев ва Гловер Тейшейра турнирдаги энг яхши чиқишлари учун 50 минг доллардан “ишлаб олишди”. Чимаев биринчи раундда Ли Жинлиангни бўғиб қўйди. 42 ёшли Тейшейра эса иккинчи раундда чемпион Ян Блаховични бўғиш услуби лан мағлуб этди ва енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик Ислам Махачев Янги Зеландия вакили Ден Хукерни, унинг жамоадоши Зубайра Тухугов эса эрта прелимнинг марказий жангида бразилиялик Рикардо Рамосни мағлубиятга учратди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь