42 ёшли Тейшейра UFC чемпионлигини қўлга киритди

Спорт

image

БАА пойтахти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да UFC 267 мусобақаси якунига етди.

“Main event” (марказий баҳс) жангида ярим оғир вазн тоифасининг биринчи рақамли даъвогари америкалик Гловер Тейшейра (33-7)  дивизион чемпиони польшалик  Ян Блаховичга (28-9) га қарши октагонга кўтарилди ва рақиби устидан бўғиш услуби билан ғалаба қозонди.

Тейшейра охирги марта 2020 йилнинг ноябрида Тиагу Сантусни таслим этганди. Блахович эса нигериялик енгилмас чемпион Исраэль Адесаньяни мағлуб этишни уддалаганди.

Эслатиб ўтамиз, “Co-main event” (иккинчи марказий баҳс) жангида ярим енгил вазн тоифасининг 1-рақамли жангчиси россиялик Петр Ян (16-2) америкалик Кори Сендхагенга (14-4) қарши октагонга кўтарилди ва очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, “interim” (вақтинчалик) чемпионлик камарини қўлга киритди.

Шунингдек, россиялик Ислам Махачев Янги Зеландия вакили Ден Хукерни, Ҳамзат Чимаев эса хитойлик Ли Жинлиангни мағлубиятга учратди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дана Уайт Абу Даби Ян Блахович UF Гловер Тейшейра

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг