Махачев ярим раундда Хукерни таслим қилди
Спорт
−
31 Октябрь 2021
5194Айни дақиқаларда БАА пойтахти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да UFC 267 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Асосий карднинг тўртинчи жангида енгил вазн тоифасининг 5-рақамли жангчиси россиялик Ислам Махачев (21-1) Янги Зеландия вакили Дэн Хукерга (21-11) қарши октагонга кўтарилди ва 2 дақиқа 25 сонияда “сабмишн” (ушлаш ҳолати) эвазига ғалаба қозонди. Унга ушбу жангда Ҳабиб Нурмуҳамедов секундантлик қилди.
Махачев аввалги беллашувини жорий йилнинг июль ойида ўтказган ва ўшанда бразилиялик Тиаго Мойзесни мағлуб этганди.
Асосий карднинг қолган жанглари қуйидагича кўриниш олган:
Ян Блахович – Гловер Тейшейра
Пётр Ян – Кори Сэндхаген
Эслатиб ўтамиз, асосий карднинг иккинчи жангида Ҳамзат Чимаев хитойлик Ли Жинлиангни, россиялик Зубайра Тухугов эса эрта прелимнинг марказий жангида бразилиялик Рикардо Рамосни мағлубиятга учратган эди.
LiveБарчаси