Ҳамзат Чимаев биринчи раунддаёқ рақибини бўғиб қўйди

Спорт

image

Айни дақиқаларда БАА пойтахти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да UFC 267 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Асосий карднинг иккинчи жангида яримоғир вазн тоифасида иштирок этаётган швециялик Ҳамзат Чимаев (10-0) хитойлик Ли Жинлиангга (18-7) қарши октагонга кўтарилди ва ғалаба қозонди. 

Бир йиллик танаффусдан сўнг, UFC’га қайтган Чимаев биринчи раунднинг ўзида рақибини бўғиш услуби эвазига мағлуб этди. Чимаев сўнгги бор 2020 йилнинг сентябрида Жералд Мёршартни нокаутга усратган ва шундан кейин, коронавирусга чалиниб, фаолияти якунланганини эълон қилган эди. Бироқ Рамзан Қодиров уни октагонга қайтишга кўндирган эди.

Асосий карддан ўрин олган жанглар қуйидагича кўриниш олган:

Ян Блахович – Гловер Тейшейра
Пётр Ян – Кори Сэндхаген
Ислам Махачев – Дэн Хукер
Александр Волков – Марчин Тибура

Эслатиб ўтамиз, россиялик Зубайра Тухугов эрта прелимнинг марказий жангида бразилиялик Рикардо Рамосни мағлубиятга учратди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Абу Даби Ҳамзат Чимаев Ли Жинлианг

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг