Зубайра қонли жангда рақибини таслим этди
Спорт
−
30 Октябрь 2021
11451Айни дақиқаларда БАА пойтахти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да UFC 267 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Эрта прелимнинг марказий жангида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг жамоадоши Зубайра Тухугов (19-5) бразилиялик Рикардо Рамосга (15-3) қарши октагонга кўтарилди ва ғалаба қозонди.
Дастлабки икки раундни ўз фойдасига ҳал этган Зубайра 3-раундда асосан масофада ишлади ва баҳсда катта устунлик билан зафар қучди. Ушбу жангда Ҳабиб унга секундантлик қилди. Тухугов фаолиятидаги 20-ғалабасини нишонлади. Рикардо Рамос эса 19-жангда тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Асосий карддан ўрин олган жанглар қуйидагича кўриниш олган:
Ян Блахович – Гловер Тейшейра
Пётр Ян – Кори Сэндхаген
Ислам Махачев – Дэн Хукер
Александр Волков – Марчин Тибура
Ли Жинлианг – Хамзат Чимаев
Магомед Анкалаев – Волкан Оздемир
Эслатиб ўтамиз, Зубайра Тухугов бунга қадар 2020 йилнинг сентябрида бўлиб ўтган UFC 253 турнирида Ҳаким Давудуга мағлуб бўлган эди.
Маълумот учун, UFC 267 турнирининг асосий кардида Ҳабибнинг яна бир жамоадоши Ислам Махачев Дэн Хукерга қарши октагонга кўтарилади.
LiveБарчаси