Петр Ян муросасиз жангда Кори Сендхагендан устун келди
Спорт
−
31 Октябрь 2021
2419Айни дақиқаларда БАА пойтахти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да UFC 267 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
“Co-main event” (иккинчи марказий баҳс) жангида ярим енгил вазн тоифасининг 1-рақамли жангчиси россиялик Петр Ян (15-2) америкалик Кори Сендхагенга (14-3) қарши октагонга кўтарилди ва очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, “interim” (вақтинчалик) чемпионлик камарини қўлга киритди.
Ян сўнгги жангида америкалик Алжамейн Стерлингга қарши баҳс олиб борган ва тақиқланган зарба йўллагани учун чемпионлик камаридан айрилган эди.
Кечанинг марказий беллашувида ярим оғир вазн тоифаси чемпиони польшалик Ян Блахович бразилиялик Гловер Тейшейрага қарши октагонга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, россиялик Ислам Махачев зеландиялик Ден Хукерни, Ҳамзат Чимаев хитойлик Ли Жинлиангни мағлубиятга учратди.
LiveБарчаси