ЎФА қалбаки чипталар бўйича огоҳлантириш билан чиқди
Спорт
−
20 Март
3097Бугун, 20 март куни Жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашуви чипталарини ноқонуний олиб сотиш ҳамда сохталаштириш ҳолатлари учрамоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
“Айнан мана шу ҳолатлар сабабли аввалги ўйинларга кўплаб инсонлар қалбаки чипталар олган ҳолда стадионга кира олишмади. Бундай нопок ишга қўл урганларга қатъий чора кўрилишини маълум қиламиз. Футбол мухлисларини чайқовчилар қўлидан чипта олмасликка чақирамиз. Қалбаки чипталар билан стадионга киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!”, дейилади манба хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни “Бунёдкор” стадионида томоша қилиш истагида бўлган мухлислардан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўраб, огоҳлантирганди.
LiveБарчаси