Энди Кореяда самолётни роботлар бошқариши мумкин
Технология
−
23 Август 2023
3681Корея фан ва технология институти муҳандислари ва тадқиқотчиларидан иборат гуруҳ самолётни бошқаришга қодир одамсимон роботни яратмоқда. Бу ҳақда “Ридус” нашри хабар берди.
PIBOT номини олган робот худди одам каби самолёт рулини муваффақиятли бошқара олади, бортдаги барча мурват ва тугмаларни, функцияларни тушунади. Ҳатто самолётда тебраниш жуда кўп бўлса ҳам, парвоз ускуналарини моҳирлик билан назорат қилиши мумкин.
PIBOT`нинг ажойиб ютуқларидан бири тақдим этилган мураккаб қўлланмаларни ёдлаш қобилиятидир. Бу орқали у қисқа вақт ичида исталган самолётнинг бошқариш тизимини ўзлаштира олади. Робот учувчининг хотираси шунчалик кучлики, у бутун дунё бўйлаб Jeppesen аэронавтика жадвалларини ёдлаб олади, бу эса инсон учувчилари учун имконсиздир.
Робот устида ишлар ҳали ҳам олиб борилмоқда. Институтга Жанубий Кореянинг Мудофаа технологияларини ривожлантириш агентлиги томонидан топширилган ушбу лойиҳа 2026 йилда бутунлай тайёр бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг “Kitchen Robotics” компанияси соатига 75 та идишда овқат ишлаб чиқариш қувватига эга роботни яратди.
LiveБарчаси