Жиноий гуруҳларга қарши ўтказилган тадбирларда ушланган яна уч кишига суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
21 Май
7737Тошкентда “Долзарб қирқ кунлик” тадбирлари доирасида қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилган яна уч кишига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
- Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг 30 апрель кунидаги ҳукмига билан 1987 йилда туғилган Сабирджанов Хасан Абдусаматович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, тўрт йил тўққиз ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
- Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг 30 апрель кунидаги ҳукмига билан 1987 йилда туғилган Сабирджанов Хусан Абдусаматович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, тўрт йил ўн ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
- Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судининг 3 май кунидаги ҳукмига кўра, 1977 йилда туғилган Уразов Марат Пулатович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилган. Етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олиниб, иш ҳақининг 25 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда бир йил тўққиз ой йигирма етти кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Долзарб қирқ кунлик” тадбирлари доирасида қўлга олинган Ниёз Ибодов, Баҳодир Султонов, “Зики Эскишаҳар” лақаби билан танилган Лутфулла Умаров, шунингдек, Алибек Файзиев, Олимжон Амонов, Азлархон Мухамеджанов, Суннатилла Холмуродов ва Умиджон Ўриновга суд ҳукми ўқилганди.